Samsung Electronics компанияси мобил бозордаги фойда улушининг қисқариб бориши натижасида компаниянинг мазкур тармоғида фаолият юритувчи менежерларининг ойлигини қисқартирди. Бу ҳақда Chaebul.com интернет нашри хабар тарқатди.

2015 йилнинг биринчи яримйиллиги якунларига кўра, компаниянинг IT мобиль коммуникациялар бўлими раҳбари (Samsung IT & Mobile Communications) Cин Чжонг Кюн (Жей Кей Шин сифатида танилган) 1,64 млрд вон (тахминан 1,4 млн доллар) ишлаб топган. Бу унинг бир йил олдинги ойлик маошидан 7 баравар кам дегани.

Энг кўп маош олувчи Квонг О-Хюнгнинг жорий йил яримйилликдаги даромади 2,95 млрд вонни (тахминан 2,5 млн. доллар) ташкил қилган. Ўтган йилда бу борадаги унинг маош кўрсаткичи 5,4 млрд вонни (4,6 млн доллар) ташкил қилганди.

Топ-менежерлар ойлигининг бу даражада қисқартирилишига Samsung компаниясининг сўнгги пайтлардаги молиявий кўрсаткичларининг пасайиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Байроқдор смартфонлар сотувининг қисқариши натижасида корхонанинг сўнгги чоракдаги даромади 8 фоизга қисқарган.