Хитой шимоли-шарқида тезюрар поезднинг бош вагони шаклидаги ресторан ишга тушди, деб хабар берди «Синьхуа».

Harmony тезюрар поездини эслатувчи олти метрли ресторанга уйларнинг биридаги йўлак орқали кирилади. Одамлар унинг ични томоша қилиш учун ресторанга тез-тез ташриф буюрмоқда.

Ресторан-поезд бир ҳафта олдин Чанчунь шаҳридаги хусусий мотел хўжайини томонидан очилган.