Hurun Research Institute талқини бўйича, Хитойнинг энг бадавлат одами деб 40,6 млрд долларга (260 млрд юанга) эга Dalian Wanda Group қурилиш компаниясининг раҳбари Ван Цзяньлинь топилди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда.

Хитойнинг энг бадавлат одамлари рейтингига кўра, Цзяньлиннинг давлати бир йил ичида 2 баробарга ортди.

2-ўринни 30 млрд доллардан кўпроқ давлатга эга бўлган Cheung Kong Group давлат компанияси бошқарув раиси Ли Цзячэн эгалламоқда.

3-ўринда Alibaba раҳбари Жек Ма жойлашган. Унинг бойлиги 25,8 млрд долларга баҳоланмоқда.

Ушбу рейтингга бойлиги 2 млрд юандан (310 млн доллардан) кўпроқ маблағга эга шахслар киритилди.