Forbes журнали маълумотларига кўра, "Очлик ўйинлари" фильмлари юлдузи Женнифер Лоуренс дунёдаги "энг қимматбаҳо актриса" ҳисобланади.

25 ёшли бу актиса охирги 12 ой давомида 32 млн доллар ишлаб топган.

Бу борадаги иккинчи кўрсаткични эса Скарлетт Йоханссон қайд этган - 35,5 млн доллар.
Учинчи ўриндан эса "Вегасда қизлар йиғини", "Шпион" картиналарида роллар ижро этган Мелисса Маккарти жой олган. Унинг ўтган 1 йилдаги даромади 23 млн долларга тенг бўлган.

Бу рўйхатда америкалик бўлмаган ягона актриса Фань Бинбин бўлди. Унинг охирги йилдаги даромади 21 млн доллар ва тўртинчи ўринда.

Бешинчи ўринни 16,5 млн долларлик натижа билан Женнифер Энистон, олтинчи ўринни 16 млн доллар билан Жулия Робертс, еттинчи ва саккизинчи ўринларни 15 млн долларлик натижалар билан Анжелина Жоли ва Риз Уизерспун эгаллаган.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдинроқ, Forbes нашри энг кўп маош оладиган актёрлар рўйхатини эълон қилганди. Унга кўра, 1 йилда 80 млн доллар атрофида пул ишлаб топган Роберт Дауни-кичкина биринчи бўлган, иккинчи ва учинчи ўринларда Жеки Чан (59 млн доллар) ва Вин Дизель (47 млн доллар) қайд этилганди.