Honda компанияси BR-V номини олган янги 7 ўринли кроссовер билан мижозларни таништирди. Прототип Индонезиядаги автосалонда кўрсатилган, товар версияси 2016 йил бошида чиқарилади.

Йўлтанламас 1.5 л ли бензин двигатели ёрдамида ҳаракатга келтирилади; ушбу агрегатнинг қуввати 120 от кучи эквивалентига тенг. У 6 босқичли механик ўтказмалар қутиси билан уйғунлаштирилган.
Шунингдек, машина светодиодли орқа чироқлар, 16 дюймли ғилдирак дисклари, 2-қатор ўриндиқлари учун шамол элтгич, фронтал хавфсизлик ёстиқлари, барқарорлаштириш тизими ва тоғларга чиқишда ёрдам берувчи функция билан таъминланган.

BR-V Honda’нинг Индонезиянинг Караванг шаҳридаги корхонасида ишлаб чиқарилади. Кроссовернинг нархлари 16.6 минг доллардан бошланади.