Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе КХДР томонидан келиб тушган таҳдид хабаридан сўнг мамлакатнинг асосий ҳарбий базаси тайёргарлиги назоратида иштирок этди, дея хабар бермоқда “Ёнхап”.

Қайд этилишича, мазкур база Сеул шаҳридан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган.

Президент матбуот котибининг сўзларига кўра, жума, 21 август куни Жанубий Корея раҳбари чегарадаги вазият юзасидан баёнот эълон қилади.

Бундан аввалроқ Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги Корейс халқ армияси бош штабига вазият кескинлашган тақдирда, “қаттиқ чора” кўриш ҳақида огоҳлантирувчи телефонограмма юборди.

Эслатиб ўтамиз, 10 август куни Жанубий Корея 11 ичида илк ичида илк бор қуролсизлантирилган ҳудудда ташвиқот олиб борилувчи овоз кучайтиргичлар ишини қайта бошлаган эди. Шимол эса агарда жануб Пхеьянга қарши психологик эшиттиришлар узатишни тўхтатмаса ва барча зарур ускуналарни пайшанба (20 август) куни маҳаллий вақт билан 17:00дан бошлаб 48 соат ичида олиб ташламаса, ҳарбий ҳаракатларни бошлаш ҳақида ультиматум эълон қилди.