Мутахассислар энг истиқболли технологияларни санаб ўтишди

Технология 21 Август 2015 3082

Gartner компанияси таҳлилчилари 2016 йил ўртасига қадар технологияларнинг ривожланиши ва истиқболлари рейтингини эълон қилишди. Энг истиқболли технологиялар қаторига сунъий интеллект, инсон ва компьютер ўртасидаги алоқа, жумладан, нутқни таниш киритилди. Тадқиқот натижалари компания сайтида эълон қилинди.
2015 йилнинг энг кўп муҳокамага сабаб бўлган мавзулари ҳайдовчисиз автомобиллар, ақлли уйлар, нутқ танишдир.

Шунингдек, машиналар таълими, яъни компьютернинг инсон каби ўрганиб бориши ва ўз тизимларини ривожлантириб бориши энг яхши ривожланаётган соҳа деб топилди. Бундай тизим тўла мукаммалликка эришиши учун 2-5 йил керак бўлади. Буюмлар интернети эса ҳали яқин 5-10 йилда тор доирада қолишда давом этади.
Тақилувчи гаджетлар, жумладан, ақлли соатлар ва фитнес-трекерлардан эса фойдаланувчиларнинг кўнгли тўлмади: уларнинг камчиликлари ҳали жуда кўп бўлиб чиқди. Шу билан бирга, 3D-принтерлар, гаджетларни имо-ишора билан бошқариш ва виртуал реаллик аллақачон кундалик ҳаётнинг бир қисми деб қабул қилинмоқда.

2016 йил башоратларида биринчи бор “ақлли чанг” тилга олинди. Бу – микроскопик роботлар ёки бошқа ускуналар гуруҳи бўлиб, бир-бирига симсиз сигнал юборган ҳолда ишлаш қобилиятига эга. Бу технология 10 йилдан сўнг бозордаги одатий маҳсулотга айланади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 16031 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 12016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47517 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21625 Ўзбекистон
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8985 Ўзбекистон
21 августдаги қуёш тутилиши қачон бошланади
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 147 Жамият
Анатолий Антонов Россиянинг АҚШдаги элчиси лавозимига тайинланди
19:01 231 Жаҳон
Ҳаётни мураккаблаштирувчи 10 хато
19:00 828 Lifestyle
Андижон шаҳрида 12 та байрам олди ярмаркаси иш бошлади
18:55 135 Жамият
Кўпроқ янгиликлар