Ўзбекистон махсус хизматлари Қозоғистонга олиб ўтилаётган 50 кг героинни тўхтатиб қолишди

Жамият 21 Август 2015 3407

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари республика ҳудуди орқали Тожикистондан Қозоғистонга олиб ўтилаётган гиёҳванд моддалар контрабандасини тўхтатиб қолишди.

Республика МХХ матбуот хизматининг хабар қилишича, Самарқанд вилоятидаги постлардан бирида Тошкентга йўл олган электр ускуналар ортилган автомобиль кўздан кечирилди.

Автомобилни текшириш жараёнида кузовдаги юклар остида вазни 20 кг бўлган 20 ўрам героин жойлаштирилган спорт сумкаси аниқланган.

Қўлга олинган юк автомобили ҳайдовчисининг кўрсатмалари асосида олиб борилган тезкор оператив қидирув чоралари натижасида Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ҳудудидаги Тожикистон чегарасига яқин уйларнинг бирида молхонага яшириб қўйилган гиёҳванд моддаларнинг яна бир катта партияси аниқланди. Целлофан ўрамларда 30 килограмм героин топилди.

Қўлга олинган шахснинг сўзларига кўра, гиёҳванд моддалар Душанбе шаҳрида яшовчи тожикистонлик нарковоситачилардан олинган бўлиб, Тошкент шаҳрига икки бўлган ҳолда етказишни режалаштирган. Вазни 50 кг бўлган барча гиёҳванд моддалар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан бирга Қозоғистоннинг Караганда шаҳрига йўналтирилиши лозим бўлган.

Мазкур маълумотлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, трансчегаравий наркотўданинг бошқа аъзоларини қўлга олиш юзасидан тергов-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар