Қозоғистонлик Қирғизистонда қалбаки долларларни ўтказмоқчи бўлганда қўлга тушди

Жамият 21 Август 2015 2239

Қозоғистон фуқароси Ўш шаҳрида 100 долларлик қалбаки пулларни ўтказмоқчи бўлганда қўлга тушди, деб хабар бермоқда КирТАГ агентлиги.

“Ўшда 20 августда Олма-ота вилоятида яшовчи 32 ёшли қозоғистонлик фуқаро ушланди. 19 август куни у савдо нуқталарида қалбаки 100 долларлик пулларга маҳсулот сотиб олган. Қўлга олинган қалбаки пулларни сақлаш ва айлантиришда гумон қилинмоқда. Гумон қилинувчи қўлга олинганда унинг ёнидан 500 доллар қалбаки пуллар топилган”, деб хабар бермоқда Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Ўш шаҳри ва Ўш вилояти бўйича бош бошқармаси матбуот хизмати.

Айни пайтда гумон қилинувчи вақтинчалик сақлаш изоляторида ушлаб турилибди. Ушбу ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг қалбаки пуллар ёки қимматбаҳо қоғозларни тайёрлаш, сақлаш ва ўтказиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Кўпроқ янгиликлар