Америка мусулмонларининг йирик ташкилотларидан бири — Америка-ислом муносабатлари бўйича кенгаш АҚШ президентлигига номзод, Висконсин штати губернатори Скотт Уокердан узр сўрашни талаб қилиб чиқди, дейилади Reuters хабарида.

Уокер ўз сўзида дунёда фақатгина бир ҳовуч ақллилар бор, исломга эргашувчилар эса ўртамиёналар, деб айтиб ўтган.

Кенгаш вакили Роберт Макконинг сўзларига кўра, президентликка номзод учун ярашмайдиган мазкур мулоҳаза ўзида “ислом ва мусулмонларга нисбатан тушунмовчиликни акс эттиради”.