Германия мамлакатда қочқинлар кўпайиб кетгани боис уларни сақлашга кетадиган харажатларнинг ошишига тайёргарлик кўрмоқда, деб маълум қилмоқда Focus нашри.

Нашр Германия федерал ҳукуматининг берган баҳолашларига иқтибос келтирган ҳолда Германиядаги бошпоналарда қочқинларнинг яшаши, уларнинг моддий таъминоти учун харажатлар яқин келажакда йилига 6 млрд еврога ошиши мумкинлигини айтмоқда

“Биз маблағлар ҳажмининг ошишини кутмоқдамиз”, деб таъкидлаб ўтди Шаҳарлар ва коммуналар немис уюшмаси бош ижрочи котиби Герд Ландсберг.

Ландсберг коммуналарга уй-жой қурилиши дастурини тезроқ ишлаб чиқишлари лозимлигини қўшимча қилди. Ландсбергнинг айтишича, бунинг учун камида 2 млрд евро талаб этилади.

Бундан аввал Германия ички ишлар вазири Томас де Мезьер Германияга қочқинлар оқимининг ошгани сабабли мамлакатда бошпана олишни сўраган шахсларга ёрдам бериш дастурини кўриб чиқиш лозимлигини айтган эди.