"Вест Хэм" ҳужумчиси ноодатий тарзда олган жароҳати орқали инглиз матбуотида кинояларга учради.

26 ёшли англиялик футболчи шу йилнинг февраль ойида тиззасини операция қилдирган ва августда майдонга қайтиши кутилаётганди. У деярли соғайиб бўлганди, кейинги ҳафтадан ўйинларда қатнашиши мумкинлиги айтилаётганди, лекин бироз олдинроқ у яна октябргача сафдан чиққани маълум қилинганди.

Daily Mirror нашрида ёзилишича, у оёқ кийимини кийиш вақтида тўпиқ суягини жароҳатлаб олган, энди у октябрдан олдинроқ ўйинларга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Кэрролл 2013 йилда "Ливерпуль"дан 17,5 млн фунт эвазига харид қилинган, биринчи мавсумда ҳам жароҳат туфайли 15тагина учрашув ўтказиб, 2та гол урган, ўтган йилда эса 14та учрашувда 5та голга муаллифлик қилганди.