Америкалик боксчи Рой Жонс Владимир Путин билан учрашуви ҳақидаги таассуротларини айтиб берди.

Унинг айтишича, Путин унга катта эҳтиром билан қараган.

"Яккакураш спорт турлари билан шуғулланадиган ҳар бир киши мен нимани назарда тутаётганимни тушунади. Биласизки, Путин дзюдо билан шуғулланади. Жангчилар ҳамиша бир-бирларини ҳурмат қилишади ва бир сўздан ёки бир қарашдан бир-бирларини яхши тушунишади", дейди боксчи.

Эслатиб ўтамиз, Путин Жонсга Россия фуқаролигини олишига ваъда берган эди.

Шундан сўнг Рой Жонс Россия фуқаролигини олиш учун ариза топширди.

Спортчи Путин билан учрашишга АҚШни яхши кўриши учун рози бўлгани ва Москва ҳамда Вашингтон ўртасидаги муносабатларнинг яхшиланишига қўлидан келганича ҳаракат қилаётганини маълум қилган.