Хитойнинг машъум Тяньцзинь шаҳридаги портлашлар яқинидаги ҳудудлар кимёвий хавфсиз эканлигини исботлаш сифатида қуёнлар, кабутарлар ва товуқлардан фойдаланилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Қафасларга солинган жонзотлар зарарланган бўлиши мумкин бўлган ҳудудда ўз соғлиқларига зиён етказмаган ҳолда 2 соат туришди.

Маҳаллий ҳокимият шундай намойишкорона акцияни ўтказишга қарор қилди. Ҳокимият буйруғига кўра, ҳайвонлар ва қушлар солинган қафаслар портлаган омборхоналар ҳудудида жойлаштирилди. Амалдорларнинг таъкидлашича, порт шаҳрида юз берган нохуш воқеа яқин атрофдаги ҳудудни яшаш учун хавфли бўлишига олиб келмаган.

Бироқ воқеа оқибатларининг кейинроқ қандай эффект бериши номаълумлигича қолмоқда. Расмий шахслар портлаган омборларда 700 тонна натрий цианиди сақланганини тасдиқлашди. 20 августда давлат ОАВлари воқеа марказидан 6 км узоқликда соҳилга минглаб балиқлар чиқариб ташланганини эфирда намойиш қилган эди.

Тяньцзинь раҳбарияти сув натрий цианиди билан зарарганлигини инкор этиб, балиқ заҳарланишдан эмас, балки кислород етишмагандан ҳалок бўлганини таъкидлаган.