Украина америкалик боксчи Рой Жонсни ўзининг "Миротворец" номли рўйхатига киритди. Бу ҳақда Украина ИИВ раҳбари маслаҳатчиси Антон Геращенко маълум қилган.

Аниқлик киритилишича, боксчи Қримга қилган ташрифи туфайли шундай қора рўйхатдан жой олган.

Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Рой Жонс Россия фуқаролигини олиш учун ариза топширди. Бу жараён Яльтадаги матбуот анжумани давомида ўтказилган.

Ундан олдинроқ, боксчи Россия президенти Владимир Путин билан учрашган ва Россияда ишлашига имкон учун рус паспортини беришини сўраб мурожаат қилганди.

"Миротворец" рўйхатига Рой Жонс Украина чегарасини рухсатсиз бузиб ўтгани учун киритилди", деб ёзди Геращенко ўз фейсбукида.