Тошкентда истиқомат қилувчи уч фуқаро номига АҚШдан юборилган 39 дона “iPhone 6”, “iPhone 6+” ва “LG” русумли телефон мусодара этилди.

“Инсон ва қонун” нашрида ёзилишича, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси қимматбаҳо телефонлар декларацияда қайд этилмагани сабабли олиб қўйилганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга тегишли жазо қўлланилиши маълум қилинган.