Қозоғистон ҳукумати инфляцияни назорат қилиш шароитида чоралар режасини ишлаб чиқди, деб айтилмоқда Қозоғистон бош вазири матбуот хизмати берган хабарда.

Қозоғистон миллий иқтисодиёти вазири Эрбўлат Дўсаевнинг айтишича, тезкор чоралар режаси 5 та йўналишни қамраб олган ва иқтисодиётни ва унинг тармоқларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Вазир “молиявий ресурсларнинг чекланганлиги шароитида устувор йўналишларга маблағларни қайта тақсимлаш билан давлат ва тармоқ дастурларини молиялаштиришни оптималлаштириш давом эттирилиши ва ўз ниҳоясига етказилишини" айтди.

Чоралар режаси ижтимоий аҳамиятга молик маҳсулотлар нархининг ўсишига йўл қўймаслик тадбирлари билан тўлдирилади.

Маълумот учун, 20 август куни Қозоғистон Миллий банки инфляцияни назорат қилиш ва эркин валюта курси тартибига ўтди. Монетар сиёсатнинг биринчи куниёқ тенге АҚШ долларига нисбатан 26 фоизга қадрсизланиб кетди.