Хитойнинг Шаньдун провинциясидаги кимёвий заводда юз берган портлаш натижасида 1 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди. Бу ҳақда I Cross China хабар қилган.

Эслатиб ўтамиз, 22 август куни кечаси Шандундаги Цзибо шаҳри яқинидаги кимёвий завод аввал ёна бошлаган, сўнг портлаш содир бўлганди.

Дастлабки маълумотларда 9 киши жароҳатлангани айтилганди.

Маълум қилинишича, заводда олов билан таъсирлашганда заҳарли газлар чиқарадиган шаффоф суюқлик – адипонитрил ишлаб чиқарилган.

Воқеа жойида кимёвий фалокатлар оқибатлари билан ишлашга ўргатилган 7 та ўт ўчирувчилар бригадаси иш олиб бормоқда.

Бу портлаш Тяньцзинь шаҳрида юз берган вайронакор портлашдан кейин 10 кун ўтиб содир бўлди. Ўша портлаш натижасида 121 киши ҳалок бўлган, 54 киши бедарак йўқолганди.