“Ювентус” ўз майдонида “Удинезе”га ютқазди

Спорт 24 Август 2015 1226

Италия А сериясининг янги мавсумдаги биринчи учрашувида мамлакатнинг амалдаги чемпиони Туриннинг “Ювентус” клуби ўз майдонида “Удинезе”дан 0:1 кўринишидаги минимал ҳисоб билан мағлубиятга учради.

Учрашувдаги ягона тўп ўйин тугашига 12 дақиқа қолганда киритилди. “Удинезе” футболчиси Панайотис Коне ўнг қанотдан рақиб дарвозаси томон тўпни узатишидан кейин Теро Сирил яқин масофадан Жанлуижи Буффоннинг дарвозасини ишғол этди.

Кейинги турда “Ювентус” меҳмонда Римнинг “Рома” клуби билан, “Удинезе” эса ўз майдонида “Палермо”ни қабул қилади.

Италия А серияси. 1-тур

Ювентус (Турин) – Удинезе (Удине) – 0:1
Голлар: Теро, 78 (0:1).
Огоҳлантиришлар: Падоин, 39 – Пирис, 14; Эрто, 35; Аднан, 80.

Кўпроқ янгиликлар