Apple компанияси ишлаб чиқаришдаги баъзи нуқсонлари сабаб iPhone 6 Plus смартфонларининг маълум қисмини ортга қайтарди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар тарқатмоқда.

Бундай нуқсонлар асосан iPhone 6 Plus қурилмаси билан суратга олишда, тасвирнинг тиниқ чиқмаслигида акс этган.

Бу турдаги яроқсиз iPhone 6 Plus телефонлари 2014 йилнинг сентябридан 2015 йилнинг январига қадар сотилган.

Яроқсиз қурилмаларнинг аниқ сони номаълум бўлиб қолмоқда. Махсус ташкил қилинган саҳифа орқали фойдаланувчи ўз қурилмасининг серия рақамини киритиб, унинг яроқсиз ёки яроқли эканини аниқлаб олиш имконияти яратилган.