Доминикан Республикаси боксчиси Рансес Пайано Озарбайжон вакили Рамал Омонов билан жанги пайтида белдан пастга қайта туширган зарбалари учун жангдан четлатилди.

Учрашув ҳаками боксчининг бундай биринчи хатти-ҳаракати учун ундан икки очко олиб ташлади, бироқ у иккинчи бор бу ҳаракатни такрорлагач, жангдан четлатилди.

Шу тариқа, Омонов 63,5 кг гача вазн тоифасида WBA International камари соҳиби бўлди.