АҚШнинг Цинциннати шаҳрида “Мастерс” сериясига кирувчи йирик теннис турнири якунланди.

Western & Southern Open номи билан ҳам аталадиган ушбу турнир финалида сербиялик Новак Жокович швейцариялик Рожер Федерерга қарши кортга чиқди ва мағлуб бўлди.

Федерер икки сет давом этган баҳсда 7:6 ва 6:3 ҳисоблари билан ғолиб чиқди.

Бироз олдинроқ, ушбу турнинрнинг аёллар ўртасида ўтказилган баҳсларида Серена Уильямс кетма-кет иккинчи йил тенгсиз деб топилгани хабар қилинганди. У финалда руминиялик Симона Халепдан устун келган.

Маълумот учун, ушбу турнирнинг жамғармаси 4 457 065 долларга тенг эди.