Непалнинг ғарбида авж олган намойишлар чоғида 8 полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Hindustan Times нашри хабар бермоқда.

Намойишчилар янги конституция лойиҳасига қарши чиқмоқда. Улар орасида қанча одам ҳалок бўлгани хабар қилинмаяпти.
Тартибсизликлар туфайли Кайлали вилоятида фавқулодда ҳолат жорий қилинган. Шунга қарамай, Тикапур шаҳрида тошлар, пичоқлар ва таёқлар билан қуролланган бир неча минг намойишчи полиция кучларига ҳужум қилган.

Непал ғарбида истиқомат қилувчи тхару этноси фаоллари Кайлалида алоҳида федератив штат тузишни ёқлаб чиқмоқда. Мамлакатнинг янги конституциясида ишлаётган таъсис кенгаши намойишчиларнинг талабларини қисман бажарди. Аммо улар конституция лойиҳасида штатлар орасида белгиланган чегаралардан ҳанузгача норози.