Ўзбек шоу-бизнеси сайти Шаҳзода Муҳамедовани ходимларни сўккани ва пўписа қилгани учун судга берди

Жамият 24 Август 2015 12988

Илгарироқ актриса Шаҳзода Муҳамедова Shok.uz сайти ходимларини унинг обрўини тўкадиган мақола чоп этганликда айблаб, сайтни судга берганлиги ҳақида маълум қилинди. Эндиликда, “Даракчи” газетасида ёзилишича, сайт ходимлари актрисани судга беришди.

“Яна бир бор айтаман, сайтдаги аноним мақоланинг Шаҳзода Муҳамедовага ҳеч қандай дахли йўқ! Актриса негадир бу мақолани ўзига тегишли, деб ҳисоблаб, мақолани сайтдан ўчириб ташлашимизни пўписа билан талаб қилди. Энг ёмони, актриса бизни тилга олиб бўлмайдиган гаплар билан ҳақоратлади”, – деди сайт ходими Ойбек.

“Ойбек Шаҳзода Муҳамедованинг сайт ходимларига ёзиб жўнатган SMS хабарлари, аудиоёзувларини тақдим этди. SMS’ни ўқиб, аудиоёзувни эшитиб, ҳайратдан ёқа ушладик. Наҳотки шу биз билган Шаҳзода Муҳамедова бўлса?”, – дейилади материалда.

Шу тариқа, аввалига актриса сайтни судга берган бўлса, энди асоссиз ҳақорат ва туҳмат учун сайт ходимлари Шаҳзодани судга беришди.

Кўпроқ янгиликлар