Педронинг "Барселона" билан хайрлашув матбуот-анжумани ўтказилди

Спорт 24 Август 2015 1324

Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Педро эндиликда собиқ жамоаси «Барселона» билан хайрлашиш мақсадида Каталонияда ташкил этилган матбуот анжуманида иштирок этди.

«Бироз ҳаяжонланаяпман. Мен ҳозир нима дейишга ҳам ҳайрон бўлиб турибман. «Барселона» сафида тўп суриш менинг орзуларимнинг ушалиши бўлган. Барча, айниқса менга жамоада шериклик қилган клубдошларимга миннатдорчилик билдиришни истайман. Мен Иньеста, Хави, Вальдес, Пуйол, Бускетс ва дунёнинг бошқа энг кучли футболчиларидан кўп нарсаларни ўргандим.

Ўз уйимдан кетаётганимдан хафаман, аммо бу ерда жуда ёқимли вазиятларда яшаганимдан жудаям хурсандман. Ўз амбицияларимни юқори ҳисоблайман ва тушундимки, бу ерда ўйин амалиётига эга бўлиш мен учун жуда оғир бўларди.

Мен олдинда янги бир йўлга қадам қўйганимдан хурсандман. Жамоада қолишни истаб июнда «Барселона» билан шартномамни узайтиргандим. Аммо шартнома бандида кетишим мумкинлиги ҳақидаги банд ҳам бор эди.

«Барселона» – дунёнинг энг кучли жамоаси. Бошқа ҳеч қаерда бу ердагидай жамоа йўқ. Аммо мен ўзимга ёқадиган ва тез-тез майдонга тушишим мумкин бўлган жамоага бориб қўшилдим. Дастлаб «Челси» футболкасини кийишга кўника олмадим. Чунки қачондир «Барселона»ни тарк этиш хаёлимга ҳам келмаганди. Ўтган йилги мавсум мен учун жуда оғир кечди. Чунки бизда рақобат ўта юқори эди. Мен деярли майдонга тушмадим. «Челси»да мени жуда ажойиб тарзда кутиб олишди. Биринчи кунданоқ ўзимни жуда яхши ҳис қилишни бошладим. Жон Терри – ажойиб сардор. Англиянинг «МЮ» ва «Сити» жамоаларидан қизиқиш бўлгани рост. Лекин «Челси» барчадан тезроқ ҳаракат қилди ва трансферимни расмийлаштирди. Мен Моуриньо билан гаплашдим. У ҳақиқатан ҳам менга телефон қилди. У билан суҳбатимиз менга ёқди ва Жозе мени «Челси»да ўйнашимга ишонтира олди, дея Педронинг сўзларидан иқтибос келтиради barcastuff твиттер аккаунти.

Кўпроқ янгиликлар