Саудия Арабистонида якшанба, 23 август куни муниципал сайловларда қатнашиш учун номзодларни рўйхатга олиш бошланди. Унда мамлакат тарихида илк бор аёлларнинг ҳам иштирок этишига рухсат берилди, дея хабар берди Интерфакс.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, аёллар нафақат овоз беришлари, балки 2015 йил декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларда номзод сифатида ҳам қатнашишлари мумкин.

Қайд этилишича, аёллар фақат муниципал сайловларда иштирок эта олади.

Амалдаги қоидаларга биноан, муниципал кенгашнинг ярми сайловчиларнинг овози орқали, қолган ярми эса қирол фармонига биноан тайинланади.