АҚШнинг Цинцинатти шаҳрида якунига етиб бораётган “Мастерс” сериясига кирувчи йирик теннис турнирининг аёллар ўртасида ўтказилган баҳслари финалида америкалик Серена Уильямс ғолиб бўлди.

Ўтган йилги турнирда ҳам дунёнинг биринчи рақамли аёл теннисчиси бўлмиш Серена ушбу турнирда зафар қучганди.

У финалда руминиялик Симона Халепни 6:3, 7:6 (7:5) ҳисобларида енгди.

Уильямс турнирга биринчи рақам остида, Халеп эса 3чи рақам билан таснифланганди.

Турнирнинг мукофот жамғармаси 2 млн 400,49 минг долларни ташкил этади.