Шимолий Корея ва Жанубий Корея қарама-қаршиликни камайтириш ҳақида келишиб олдилар

Жаҳон 24 Август 2015 3122

Шимолий Корея ва Жанубий Корея қарама-қаршилик даражасини камайтириш ҳақида келишиб олдилар, деб хабар бермоқда Рёнхап ахборот агентлиги.


Агентлик маълумотларига кўра, Жанубий Корея қуролсизлантирилган ҳудуд бўйлаб овоз карнайларидан ташвиқот олиб боришни тугатади, Шимолий Корея эса юзага келган можаро юзасидан ўз афсусини билдиради.

Қўшма баёнот маҳаллий вақт билан 02:00 да чоп этилади. Иккала Корея ўртасидаги музокаралар 21 август бошланиб, қуролсизлантирилган ҳудудда ёпиқ эшиклар ортида деярли кун бўйи олиб борилган. Музокаралар давом этган бир пайтда иккала томон ўзининг ҳарбий қудратини намойиш қилиши кузатилган. Ҳаттоки Корея яриморолига АҚШнинг стратегик қурол-аслаҳалари, жумладан B-52 бомбардимончи самолётлари ташлангани ҳақида хабарлар ҳам берилган. Қуролсизлантирилган ҳудуддан замбараклардан отишма олиб борилган, бироқ Шимолий Кореянинг таъкидлашича, отишма фақатгина бир томонлама, яъни Жанубий Корея томондан олиб борилган. Можаро қурбонларсиз кечди, бироқ ҳарбий кескинликнинг ошиши ва уруш хавфига олиб келди.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22286 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40368 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153636 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43838 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 20 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 1285 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 807 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Сурхондарё вилоят ҳокими: Ғалладан бўшаган 100 фоиз майдонда такрорий экинлар экилган
19:23 1353 Жамият
Кўпроқ янгиликлар