21 август куни Тошкентда “Озод юрт тўлқинлари” VIII медиа-фестивали ўтказилди. Тадбир ташкилотчилари ЭОАВМА ҳамда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси бўлди.

Матбуот хабарномасида таъкидланишича, фестиваль нодавлат электрон ОАВни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини рағбатлантириш, журналистлар ва техник ходимларнинг профессионал маҳоратини оширишга қаратилган. Фестиваль, шунингдек, Ўзбекистонда нодавлат ТВ ривожланишига кўмак беради, журналистларнинг теле ва радиодастурлар тайёрлашдаги фаолиятини рағбатлантиради.

Жорий йилда фестиваль “Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!” шиори остида ўтди.
“24 йил аввал бундай фестивалларнинг кўтарилишини ҳатто хаёлга ҳам келтириб бўлмас эди. Олдин бор-йўғи учта канал бор эди, шулардан иккитаси Марказдан трансляция қилинар ээди. Аммо шу йилнинг ўзидаёқ ЭОАВМАнинг “Озод юрт тўлқинлари” фестивалида 100га яқин нодавлат телерадиостанциялар вакиллари иштирок этди. Асосийси, номинантларнинг ҳар бири ўз форматига, ўз мундарижаси ва қарашига, ўз креатив ёндашувига эга, бу фикрлар хилма-хиллигини ва мамлакат медиа саноатидаги рақобат муҳитини таъминлайди”, - деди ЭОАВМА бошқаруви раиси Ф.Абдухолиқов ўз табрик сўзида.

Мукофотлар 4 номинация бўйича топширилди.
“Ўзбекистон Республикаси 24 йиллигига бағишланган энг яхши дастур” номинациясида биринчи ўринни ЭОАВМА Ёшлар студиясининг NonStop лойиҳаси, иккинчи ўринни “Водий садоси” радиостанциясининг “Мустақиллик солномаси”, учинчи ўринни “Менинг юртим – менинг фахрим” лойиҳаси эгаллади.
“Энг яхши медиа-лойиҳа” деб “Менинг Юртим” телеканали топилди. Шунингдек, кучли учликка “Ўзбекистон кабель телевидениеси” ҳамда “Рухсор” канали кирди.
“Энг яхши телеканал” номинациясида совринли ўринларни “Самарқанд СТВ”, Uzreport TV ва “Истиқлол ТВ” (Бухоро) эгаллади.
“Энг яхши радиостанция” деб “Ориат FM” топилди. Иккинчи ўрин “Ҳамроҳ” авторадиосига, учинчи “Гранд” радиосига насиб қилди.
Ғолиблар ва совриндорларга фестиваль ҳайкалчалари, дипломлар ҳамда қимматбаҳо совғалар тарзида рақамли видеотехника, замонавий компьютер ва планшетлар топширилди.

Шунингдек, фестиваль доирасида Парламент комиссияси навбатдаги давлат грантлари соҳибларини эълон қилди.