Хитой ҳукумати Иккинчи жаҳон уруши якунланганига 70 йил тўлиши билан ўтказилаётган байрам доирасида афви умумий эълон қилади.

"Синьхуа" агентлигининг хабарига кўра, бу бўйича қарорда 4 тоифадаги маҳбусларни озодликка чиқариш тартиби кўрсатилган.

Бу тоифалар "жамият учун хавфли бўлмаган маҳбуслар"ни ўз ичига олади.

Бироз олдинроқ, 2-3 сентябрь кунлари Пекинда Иккинчи жаҳон урушида Япония устидан ғалаба қозонилганига бағишланган парад ўтказилиши, унда 12 минг аскар, 50 генерал, 10дан зиёд давлат раҳбарлари иштирок этиши хабар қилинганди.

Шунингдек, россиялик ҳарбийлар Пекиндаги Ғалаба парадини якунлаши айтилган.