"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер ўз жамоаси "Реал"нинг франциялик ҳужумчиси Карим Бенземага қизиқишларини тўхтатгани ҳақида маълум қилди.

"ОАВ орқали кенг ёритилган бу мавзу энди тўхтатилиши керак. Футболчининг "Реал" билан шартномаси бор, "Реал" эса бир неча марта уни сотмаслигини маълум қилди.

Ўз ўрнида айтишим керакки, биз ҳам ҳеч қайси футболчимизни сотмоқчи эмасмиз", дейди Венгер.