Интернетда янги авлод Toyota Prius гибридининг ташқи кўриниши акс этган фотосуратлар пайдо бўлди. Камуфляжсиз автомобиль фотожосуслар томонидан расмий фотосессия чоғида суратга тушириб олинди. Суратлар Autocar нашрида чоп этилди.

Мутахассисларнинг ушбу фотосуратларни ўрганиш асосида баҳо беришича, гибрид турли нашрларда илгарироқ эълон қилинган рендерлар ва тасвирларни айнан такрорлайди.

Янги Prius модуль платформасида қурилиб, 1.8 л ли 105 от кучига эга бензинли мотор ва 90 кучли электр двигателга эга бўлади. Компания гибриднинг икки модификациясини тақдим этади, улардан бирини маиший тармоқдан қувватлантириш мумкин бўлади.
Prius’нинг жаҳон миқёсидаги тақдимоти октябрда Токио моторшоусида амалга оширилиши кутилмоқда. Дилерлар эса машинани 2016 йили олади.