“Ҳуррият” газетасида чоп этилган мақолада судхўрлик туфайли икки қуданинг ўртасидаги муносабатларга совуқчилик тушгани ҳақида мақола эълон қилинди. Айтилишича, Неъмат Раҳимов қудасининг акаси Исмат Ҳамроевга қарзга 7 млн пул бериб, беш фоиз устама белгилаган. Аммо у қарздорнинг вазиятидан фойдаланиб, кўплаб тилхатлар ёздириб олган ва алдов йўли билан кўпроқ пул ундириш мақсадида судга арз қилган.

“Мен мажбур бўлиб у киши қандай хоҳласалар, улар айтгандек тилхат ёзиб келавердим, – деди Ҳамроев. – У эса ожизлигимдан фойдаланиб, ёздирган тилхатларини асос қилиб судга даъво аризаси киритди. Бу кўргуликлардан мен қанд касалига чалиндим”.

Материалда бу иш нима билан ҳал бўлгани ҳақида маълумот келтирилмади.