АҚШнинг амалдаги вице-президенти Жозеф Байден АҚШ президентлиги учун пойгага қўшилиши мумкин. Бу ҳақда унинг ёрдамчиларидан бирига асосланиб, CNN телеканали хабар берган.

"Эҳтимол, америкалик сиёсатчилар орасида Байден каби барча масалани яхши тушунадиган шахс топилмас", дейди брифинг чоғида Оқ уй вакили Жош Эрнест.

Қайд этилишича, Байден демократлар вакили бўлган сенатор Элизабет Уоррен билан учрашганидан кейин президентлик учун сайловда иштирок этиш ҳақида ўйлай бошлаган.

Унинг сайловларда иштирок этиши бошқа бир демократ номзод Ҳиллари Клинтоннинг имкониятларини кескин камайтириб юбориши айтилмоқда.

Бироз олдинроқ, Байденга яқин манбалардан бири унинг ўз қарори ҳақида сентябрь ойида маълум қилишини билдирганди.

Маълумот учун, 72 ёшли Байден 1988 ва 2008 йилларда сайловолди кампаниясида иштирок этиб, тезда пойгадан чиқиб кетган эди.