Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи учинчи тур ўйинлари доирасидаги Ўзбекистон - Яман ўйини чипталари бугун — 25 августда сотувга чиқади.

Марказий "Пахтакор" ўйингоҳида бўлиб ўтадиган ушбу учрашув чипталари стадион кассаларида 14:00дан сотувга чиқарилади. 26 августдан бошлаб эса ҳар куни 10:00дан 18:00гача кассалардан чипталарни харид қилиш мумкин.

SIP тоифадаги чипталар 30 000 сўмдан бўлса, қолган барча чипталар нархи 13 000 сўм.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Яман учрашуви 3 сентябрь, соат 19:00да бошланади.