Ўзбекистон ёшлар театри 88-мавсумнинг бошланишига тайёргарлик кўрмоқда. Ҳозирда сентябрь ҳамда октябрь ойида намойиш этиладиган спектакллар репертуари тузилган. Ундан 5та спектакль жой олган бўлиб, улар 20 сентябрдан 10 октябргача намойин этилади. 

Спектаклларда театр қошидаги драма санъати мактаб-студияси битирувчилари ҳам иштирок этиши режалаштирилган. 

Театр кассаси душанбадан бошқа кунлари соат 10:00дан 17:00га қадар ишлайди.