Германиянинг Херфорд шаҳрида от спорти бўйича болалар ва ўсмирлар ўртасида “German Friedenships” халқаро мусобақаси ўтказилди.

Дунёнинг 40дан зиёд давлати вакиллари иштирокида ўтказилган мазкур мусобақада Ўзбекистондан Тимур Азизов (12-15 ёш) ва Оқил Собиржонов (16-18 ёш) ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Мусобақа иштирокчилари икки кишидан бўлиб жамоаларга ажратилган ва ҳар бир жамоадан бирор бир давлат вакили билан бирга мезбон спортчи ўрин эгаллади.

Натижаларга кўра, баландлиги 120 см. тўсиқлар оша сакраш бўйича бўлиб ўтган мусобақада Тимур Азизов жамоаси иккинчи кўрсаткични қайд этиб, кумуш медаль совриндори бўлди.

Ўсмирлар ўртасида ўтказилган мусобақаларда иштирок этган Оқил Собиржонов жамоаси эса кучли ўнталикдан жой олди.