Қўнғиротда иккита замонавий спорт майдончаси фойдаланишга топширилди

Спорт 25 Август 2015 1001

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида минифутбол, волейбол, баскетбол ва теннис билан шуғулланишга мўлжалланган иккита замонавий спорт майдончаси фойдаланишга топширилди.

«Урганчтрансгаз» шўба корхонаси томонидан бунёд этилган майдончалар бу ерда меҳнат қилаётган 300 дан зиёд ишчининг мазмунли дам олиши ва бўш вақтини мароқли ўтказишига хизмат қилади.

"Президентимиз раҳнамолигида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги спорт майдончалари корхонамиз тизимида кейинги йилларда бунёд этилган бешинчи шундай иншоотдир. Ташландиқ жойда яратилган бундай замонавий спорт майдончалари ишчи-хизматчиларимиз, айниқса, хотин-қизларга муносиб байрам совғаси бўлди", – дейди «Урганчтрансгаз» шўба корхонаси хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилором Худойбергенова.

Янги спорт майдончаларининг очилишига бағишланган тадбир доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Минифутбол бўйича тармоқ ходимлари ўртасида ўтказилган мусобақа йиғилганларда катта таассурот қолдирди. «Урганчтрансгаз» шўба корхонаси Қўнғирот газ тармоқлари бошқармасига Самарқандда ишлаб чиқарилган «Isuzu» автобуси берилди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 53689 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65615 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 161248 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26984 Жамият
Россияда террорчилар учун асосий нишон нима экани айтилди
18:26 196 Жаҳон
Сурия АҚШ ва Британияни террорчиларга заҳарли моддаларни етказиб беришда айблади
18:24 86 Жаҳон
Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Самарқандда ногиронлик нафақасига чиқариш учун 300 доллар сўраган шифокор ўз уйида қўлга олинди
18:11 563 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 1039 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар