Охирги йилда Қозоғистонда уч эгиз туғилиши ҳоллари кўпаймоқда. Илгари 100 минг туғруқдан 9.9таси шундай бўлса, эндиликда бу кўрсаткич 12.6тани ташкил қилмоқда, деб хабар беради Today.kz ресурси статистика қўмитаси матбуот хабарномасига таянган ҳолда.

2009 йилдан 2014 йилга қадар 2 425дан 3 111гача иккиталик, 25дан 50кача учлик эгиз фарзандлар туғилиши қайд қилинган. Шунингдек, 2010, 2011 ва 2014 йилларда бир мартадан тўртталик эгизаклар туғилган.
Ҳисобот даврида туғилган эгизакларнинг 25-30 фоизи турли жинсларга мансубдир.