Sport.es: «Барселона» вакиллари Нолито ва Ярмоленконинг ўйинларини кузатмоқда

Спорт 25 Август 2015 1080

Киевнинг "Динамо" жамоаси яримҳимоячиси Андрей Ярмоленко "Барселона" жамоасининг қизиқишлари доирасига тушди.

Sport.es нашрида ёзилишича, каталонияликлар "Челси"га ўтиб кетган Педронинг ўрнини тўлдириш устида ишлашмоқда. Унинг муносиб ўринбосари сифатида Ярмоленкодан ташқари "Сельта" аъзоси Нолитонинг номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда.

Айни вақтда жамоа футболчилар учун таклиф юбормаган, лекин жамоа ҳужумчиларидан бири жароҳат олса, улар бу ишга фаол тарзда киришишлари айтилган.

Нашрнинг ёзишича, "Барселона" бу икки футболчининг ўйинларини қишки трансферлар давригача кузатишда давом этади. Унгача эса Луис Энрике жамоадаги ёш футболчилар Сандро ва Мунирни ўйнатиб туриши мумкин.

Бироз олдинроқ, "Динамо" "Эвертон" билан Ярмоленко масаласида музокара олиб бораётгани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз,"Барселона" ёзги трансферлар вақтида "Атлетико"дан Арда Туранни ҳамда "Севилья"дан Алеиш Видални сотиб олган. Лекин бу футболчилар УЕФАнинг каталонияликларга қўллаган жазо туфайли 2016 йилнинг январигача майдонга туша олишмайди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар