Kun.uz'нинг Telegram'даги боти бўйича техник камчиликлар бартараф этилди

Технология 26 Август 2015 8316

Kun.uz нашрининг ўз ўқувчиларига янгиликларни қулай етказиб бериш мақсадида Telegram мессенжери учун яратган @KunuzBot’нинг техник камчиликлари бартараф этилди.

Эндиликда исталган ўқувчи янги қўшилган мақолалар ҳақида Telegram орқали қисқа вақт ичида хабардор бўлиш имконига эга бўлади.

Бунинг учун мессенжердан @KunuzBot’ни топиб, ёки https://telegram.me/KunUzBot манзил орқали ўтиб , унга /start командасини юбориши керак бўлади.

Бундан ташқари, янгиликлар келиши сизни безовта қилса, у ҳолда /stop командаси орқали хабарлар келишини тўхтатиб қўйиш мумкин бўлади. 

Ўқувчини ортиқчи безовта қилмаслик мақсадида Telegram орқали фақатгина сараланган мақолалар юборилади.

Шунингдек, сайтдаги мақолаларни Android операцион тизимидаги смартфон фойдаланувчилари Kun.uz иловаси орқали ўқишлари мумкин бўлади. Иловани ушбу манзил орқали Google Play иловалар дўконидан юклаб олишингиз мумкин. 

Тез орада бундай имконият iOS операцион тизимида ишлайдиган қурилмалар учун ҳам тақдим этилади. 

Kun.uz билан биргаликда дунёни кузатиб боринг. Тезкор, долзарб ва қизиқарли хабарлар. 

Кўпроқ янгиликлар