Ҳолливуднинг машҳур актёри, икки карра “Олтин глобус” премияси совриндори Леонардо Ди Каприо Instagram’даги саҳифасида Орол муаммосини кўтарди.

“Сув устида хаёлан юраркан, туялар Орол денгизининг қуруқ тубидан кечиб ўтмоқда. Суғориш мақсадларига сувнинг олиниши денгиз ҳажмини кескин қисқартириб юборди, бир пайтлар гўзал оқим мавж урган ўрин кемаларнинг занглаётган бўлакларига қабристон бўлди”, - деб ёзди актёр ўз саҳифасида.

Хабарга Орол денгизидан саҳна акс этган фотосурат илова қилинди.