"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Луи ван Гаал ўз жамоаси Европа Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олишини айтди.

"Мен таркибида 18-19 ёшли болалар бўлган "Аякс" билан ЕЧЛда ғалаба қозонганман. Ўшанда қўл остимда Райкард ва Данни Блинд каби тажрибали футболчилар ҳам бўлганди, ҳозирги "МЮ"нинг эса Кэррик ва Швайнштайгер каби тажрибали футболчилари бор.

"МЮ" билан ЕЧЛнинг бош совринини қўлга кирита олишимга ишонаман. Жамоада ёшлик ғайрати билан тажриба уйғунлашган. Мен бундай ёш жамоага асосий футболчилари 27-34 ёшдаги жамоаларда кўпроқ ишонч билдираман.

Бизда ҳозир Макнейр ва Блэккет каби ёш иқтидорлар бор. Жонстон ҳам АҚШдаги турнеда ўзини яхши томонлама кўрсатди. Бизда 25-26 нафар ёшлар ва икки нафар "амаки" (Кэррик ва Швайнштайгер - таҳририят) ҳам бор. Жамоамиз яхши шаклланган.

Айтишим керакки, ҳозирги "Аякс"ни ўтган асрнинг 90 йилларидаги "Аякс" билан солиштириб бўлмайди", - дейди Ван Гаал.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ учун охирги саралаш босқичидан ўйинларга қўшилган "МЮ" Бельгиянинг "Брюгге" жамоасига рақиб бўлди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб учрашуви бугун, Бельгияда бўлиб ўтади.