Жанубий Корея терма жамоаси ҳужумчиси Сон Хёнг Мин тез орада Германиянинг «Байер»идан Англиянинг «Тоттенҳэм» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Kölner Stadt-Anzeiger нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, 23 ёшли ҳужумчи тез орада тиббий кўрикдан ўтиш учун Лондонга етиб келади. Немис клуби футболчини сотишдан тахминан 30 миллион евро ишлаб олиши мумкин бўлади.

Кореялик футболчининг «Байер» билан тузган амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.