АҚШдан Хитойга учиб келган Чжоу фамилияли хоним Пекин аэропортида ўз сафар халтасидаги 1 шиша Rémy Martin коньягини олиб киришга рухсат беришмагач, уни ўша жойнинг ўзида ичиб юборишга қарор қилди.

Хабарда айтилишича, у бу ичимликни АҚШда 200 доллар эвазига харид қилганди ва ичимликни ташлаб кетишни истамаган.
Шундан сўнг, маст бўлиб қолган аёл аэропорт ҳудудида жанжал кўтарган. Аэропорт ходимлари уни ногиронлар аравасига миндириб, махсус дам олиш хонасига олиб бориб, ухлатиб қўйишларига тўғри келган.