Таниқли олим Стивен Хокинг янги қора туйнуклар назариясини таклиф қилди. Унинг назарияси The Independent саҳифаларида эълон қилинди.

Янги қарашга кўра, одамлар қора туйнуклардан ғойиб бўлмасдан ўтишлари мумкин.
“Бахтиқаро космик сайёҳлар қора туйнукка тушиб қолса, ҳеч қачон ўз коинотига қайта олмайди, аммо бошқа жойда пайдо бўлиб қолади”, - деди олим Стокгольмдаги конференция чоғида.
Хокингнинг ишонишича, қора туйнуклар, илгари тахмин қилинганидек, боши берк йўл бўлмай, балки бошқа коинотларга ўтиш йўлидир. Аммо, шу билан бирга, у орқали ўтган буюмлар ва одамлар ҳеч қачон ортга қайта олмайди.

“Шу тариқа, космий саёҳат уюштириш фикримдан қайтаман”, - хулоса қилди мутахассис.
Астрофизиклар кўпдан буён ҳатто нур етиб бормайдиган жойга кириб қолган буюмларга нима бўлиши ҳақидаги саволга жавоб қидириб юришибди. Ғойиб бўлган объект ҳақидаги ахборот сақланиб қолиши керак, аммо олимлар уни қаердан қидиришни билмай келаётган эди. Хокинг таклиф қилган янги назарияга кўра, ахборот объект ғойиб бўлган жой уфқида сақланиб қолади. Объект ҳеч қачон ортга қайта олмайди, лекин у ҳақдаги ахборот қора туйнукнинг бу тарафида қолаверади.