Қозоғистонлик автомобилсозларга 2018 йилга қадар локализация даражасини 50 фоизга етказиш вазифаси қўйилди. Бу ҳақда президент ҳузуридаги марказий коммуникациялар хизмати сайти орқали хабар қилинди.

“Казавтобизнес” уюшмаси президенти Андрей Лаврентьевнинг таъкидлашича, Қозоғистон автосаноати аллақачон машиналарни қуруқ йиғиш босқичидан ўтиб бўлди.
Бундан ташқари, илгарироқ хабар қилинганидек, у Қозоғистонда автомобилсозликнинг ривожланиши миллий бренднинг яратилишига олиб келади, аммо ҳозирча мамлакат бунга тайёр эмаслигини таъкидлади.

“Хорижий брендлар остида автомобиллар ишлаб чиқариш билан тўхтаб қолмаслигимиз керак. Бу бугунги кунимизнинг асосий масаласидир. Автомобил саноатимизнинг ривожланиши охир-оқибат миллий бренднинг яратилишига олиб келиши керак, - деди у. - Ҳозирча биз бунга тайёр эмасмиз, малака йўқ, технологияларни ривожлантириш маркази йўқ, сертификацион база йўқ. 2020 йилга қадар биз малака тўплаб олишимиз, муҳандислар мактабини яратишимиз, институтлар ва синов лабораторияларини яратишимиз, трансмиллий компаниялар билан қўшма корхоналар қуришимиз керак. Мана шундагина миллий бренд ишланмаларига ўтишимиз мумкин”.