Байрам арафасида Андижондаги “Саховат” уйида истиқомат қилувчиларга «Антекс Элит» МЧЖ томонидан “Isuzu” автобуси ҳадя қилинди.

"Муассаса узоқ ва яқинларга жуда кўп саёҳатлар уюштиради ва табиийки, бундай транспортга эҳтиёж ниҳоятда юқори эди. Фахрийлар ва кексалар янги автобуснинг атрофидан бир айланиб чиқиб, мана шундай эзгу ишга қўл урган ҳамюртларимизнинг борлиги учун шукрона келтиришди", дейилади Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ахборот хизмати хабарида.