Европа Чемпионлар лигасининг янги мавсумига қуръа ташланди

Спорт 27 Август 2015 7805

Бугун Монако шаҳридаги Grimaldi Forum анжуманлар саройида Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг 2015/2016 йиллар мавсуми учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб, бу босқичга етиб келган 32та жамоа номлари ёзилган шарлар олтитадан 4та саватчага жойлаштирилди ва якунда саккизта гуруҳни ҳосил қилишди.
Маросимда дастлаб одатдагидек УЕФА бош котиби Жанни Инфантино сўзга чиқди ва қоидалар билан таништирди.
Қайд этиш керакки, янги қоидага кўра янги мавсумда ўтган йили Европа лигаси ғолиби бўлган "Севилья" ҳам ЕЧЛда тўғридан-тўғри иштирок этади. Бу орқали гуруҳ босқичида испан жамоалари сони 5тага етган ("Барселона", "Реал", "Атлетико", "Валенсия" ва "Севилья"). Шунингдек, Россия ва Украина жамоалари битта гуруҳдан жой олмайди.
Саватчалардаги шарчаларни "Милан" ва "Интер" афсоналари Паола Мальдини ҳамда Хавьер Занетти тортиб, гуруҳларнинг қай кўринишда шаклланишида иштирок этишди.

Гуруҳ босқичининг дастлабки тури 15-16 сентябрь кунлари, охирги тур ўйинлари эса 8-9 декабрь куни бўлиб ўтади.

Қуръа натижалари билан танишинг:

"А" гуруҳи - ПСЖ, «Реал», «Шахтёр», «Мальме».
"B" гуруҳи - ПСВ, «Манчестер Юнайтед», ЦСКА, «Вольфсбург»
"C" гуруҳи - «Бенфика», «Атлетико», «Галатасарой», «Астана».
"D" гуруҳи - «Ювентус», «Манчестер Сити», «Севилья», «Боруссия» (Менхенгладбах).
"E" гуруҳи - «Барселона», «Байер», «Рома», БАТЭ
"F" гуруҳи - «Бавария», «Арсенал», «Олимпиакос», «Динамо» (Загреб)
"G" гуруҳи - «Челси», «Порту», «Динамо» (Киев), «Маккаби»
"H" гуруҳи - «Зенит», «Валенсия», «Лион», «Гент»

Финал ўйини 2016 йилнинг 26 май куни Миландаги «Джузеппе Меацца» ўйингоҳида ўтказилади.

Кўпроқ янгиликлар