Facebook компанияси ўзининг Messenger хабарлар хизматида “М” деб номланган шахсий ёрдамчини ишга туширди, дея хабар берди Wired.

“У бошқа ёрдамчилар бажара олмайдиган вазифаларни ҳам адо этади, – деди Facebook компаниясининг хабарлар хизмати бўйича вице-президенти Дэвид Маркус. – Вазифаларни бажаришда “М” сунъий интеллектига реал шахслар қўшимча равишда кўмак бериб туради”.

Маълумот учун, Siri, Google Now ва Cortana мессенжерлари интеллектуал алгоритмлардан фойдаланади, Magic ва TaskRabbit эса матнли саволларга жавоб йўлловчи операторларни ёллайди. “М” — гибрид: ресторанга жой буюртма бериш ёки туғилган кунга совға танлашда сунъий интеллект ёрдамга келади, бошқа саволларга Facebook ходими ҳам жавоб бериши мумкин.